Ўзбекистонда болаларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар учун жазо кучайтирилади

Олий Мажлис Сенатининг 19 ноябрь кунги йигирма биринчи ялпи мажлисида вояга етмаганларнинг жинсий эркинлигига қарши жиноятлар учун жазони кучайтириш чоралари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Юқори палата ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Маълум қилинишича, мажлисда «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон қонуни муҳокама қилинган.

Таъкидланишича, мамлакатда болалар орасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, ногиронлиги бўлган болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари жамоатчилик иштирокида ҳал қилинмоқда.

Сенат мажлисида юқоридагиларга қўшимча тарзда ушбу қонун билан қатор ўзгартиришлар киритилмоқда. Унда жиноят қонунчилигида вояга етмаганларга нисбатан инсонпарварликни кучайтириш мақсадида жиноий жавобгарликка тортиш ёшини ўн уч ёшдан ўн тўрт ёш этиб белгиланмоқда. Вояга етмаганларнинг жинсий эркинлигига қарши жиноятлар, шу жумладан болаларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар учун белгиланган жазо чоралари кучайтирилмоқда.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Шунингдек, вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилиш муддатлари аниқ белгиланиб, жиноят-процессуал қонунчиликда вояга етмаган жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилишда психолог иштирок этишини таъминлаш назарда тутилган.

Мазкур қонунни қабул қилиш натижасида вояга етмаганлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилиниши ҳамда миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш имкони яратилиши қайд этилган. Ушбу қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Аввалроқ Сенат «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги конституциявий қонунни маъқуллаганди. Шунингдек, Сенат Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориши хабар берилган.

«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди