Ўзбекистонда сўнгги 3 ойда қанча «Gentra» ишлаб чиқарилгани айтилди
Ўзбекистонда август ойида 2 та, сентябрь ойида 3811 та, октябрь ойида эса 7478 та (3 ойда жами 11 291 та) «Lacetti-Gentra» автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг октябрь ойида ишлаб чиқарилган автомобиллар:
- «Cobalt» — 9138 дона;
- «Nexia T-250» — 5099 дона;
- «Damas» — 3288 дона;
- «Labo» — 1637 дона;
- Spark» — 367 дона.
Аввалроқ «UzAuto Motors» «Gentra»ларни харидорларга бериш ўрнига дон омборига жойлаштиргани айтилганди. Компания бу хабарни тасдиқлаган. Айтилишича, кунига 250–300 та «Gentra» автомобили ишлаб чиқарилади. Ушбу автомобиллар яримўтказгич деталининг йўқлиги сабабли ўз эгаларига топширилмайди. Автомобиль тайёр бўлганига қарамай, биргина деталнинг йўқлиги қайсидир тизимнинг ишламаслигига сабаб бўлади.