Янгиликлар - 22:20 · 19.11.2021

Ўзбекистонда январь–октябрь ойларида энг кўп қайси машина ишлаб чиқарилгани айтилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь–октябрь ойларида 52 454 дона «Cobalt» ишлаб чиқарилган ва бу машиналар ичида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, бу даврда ишлаб чиқарилган автомобиллар:

  • «Damas» — 45 644 дона;
  • «Lacetti-Gentra» — 37 557 дона;
  • «Nexia T-250» — 21 578 дона;
  • «Labo» — 12 693 дона;
  • «Spark» — 7 264 дона.

Аввалроқ Ўзбекистонда сентябрь ойида энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлганди. Шунингдек, мамлакат 9 ойда қайси давлатларга машина экспорт қилгани ҳақида маълумот берилган.