Қашқадарёда боғча раҳбарияти болаларни текширувчилардан яшириб, ҳожатхонага қамаб қўйди

Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси боғча ҳожатхонасига болалар қамаб қўйилгани юзасидан муносабат билдирди, деб хабар бермоқда «Nasafnews».

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, ўрганиш давомида ҳолат содир этилгани тасдиқланган ва ҳозирда тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ Қарши шаҳридаги 32-давлат мактабгача таълим ташкилотида жорий йилнинг 26 октябрь куни ўрганиш ўтказган. Ўрганиш пайтида видеолавҳадаги ҳолат кузатилган. Ушбу ҳолат юзасидан айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилган хабарда.

Аввалроқ Самарқанддаги боғчада гўшт ўғирлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Шунингдек, Навоийдаги боғчада болаларга истеъмолга яроқсиз озиқ-овқат берилаётгани айтилган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда