Россияда 13 ёшли қизни зўрлаган ўзбекистонлик йигит ушланди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 13 ёшли қизни зўрлаган 20 ёшли ўзбекистонлик йигит ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб, «78.ru» хабар берди.

Маълум қилинишича, 18 ноябрь куни шаҳарнинг Калининск тумани бўйича Тергов қўмитаси терговчиси Россия Жиноят кодексининг 132-моддаси (Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари) бўйича жиноий иш очган. Ҳодисанинг ўзи 10 ноябрь куни содир бўлган.
Қизнинг сўзларига кўра, ўша куни Тошкент вақти билан тахминан соат 22:00 да ҳудуддаги боғда айланиб юрганида унга нотаниш одам ҳужум қилиб, зўрлаган.
Бу ҳақда қизнинг онаси полицияга мурожаат қилгач, эртаси куни 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳужумда гумонланиб ҳибсга олинган.
Аввалроқ Россияда 12 ёшли қизни зўрлаган ўзбекистонлик эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 34 ёшли аёлни зўрлаган 3 ўзбекистонлик йигит ҳибсга олингани маълум қилинган.