Шавкат Мирзиёев ҳамда Владимир Путиннинг ушрашуви бошланди — видео
Россияда Шавкат Мирзиёев ҳамда Владимир Путиннинг ушрашуви бошланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Маълум қилинишича, ушрашув давомида Россия президенти Ўзбекистон билан ҳамкорлик истиқболларини баҳолаган.
Путиннинг сўзларига кўра, Москва ва Тошкент ҳамкорлиги Ўзбекистон фуқаролари фаровонлигини оширишга ёрдам беради.
«Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлигимиз Ўзбекистонда имкониятлар ўсиши, мамлакат фуқаролари фаровонлигини оширишга хизмат қилишига ишонаман», — деган Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи бўйича расмий маълумот берилганди. Икки мамлакат етакчилари Москва шаҳрида музокара ўтказиши, Ўзбекистон–Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши қайд этилган. Қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши ҳам кўзда тутилган.