Афғонистон иқтисоди билан боғлиқ яна бир муаммо юзага келиши мумкинлиги маълум қилинди
Афғонистонда мамлакат валютаси билан боғлиқ муаммо юзага келиши мумкинлиги айтилди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё бўйича иккинчи департаменти директори Замир Кабулов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон миллий валютаси бўлмиш афғоний АҚШ томонидан мамлакат молиявий активлари музлатиб қўйилиши оқибатида кундан кунга қадрсизланиб бормоқда.
«Энди ғарблик ҳамкасбларимиз бу масалани қандай бўлмасин ҳал қилиши керак», — деган Кабулов Афғонистонда ҳозирда нақд пул танқислиги мавжудлигига эътибор қаратган ҳолда.
Аввалроқ Панжшерда «Толибон» ҳаракати ҳал қилмаган битта муаммо қолгани айтилганди. Шунингдек, Афғонистонда «Толибон» аъзоларидан ташқари яна кимларга қурол олиб юришга рухсат берилгани очиқланган.