Ҳафтанинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Фото: «AFP»

Қум бўрони фақат Тошкентда эмас. Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ҳам худди шундай ҳолат кузатилди.

Фото: «AP»

Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги дўконларнинг бирида сотилаётган нонга қараб турган қизалоқ.

Фото: «TASS»

Машинани жойидан силжитишга урунаётган болалар. Бу ҳам Афғонистон.

Фото: «AP»

Яна болалар. Бу сафар Беларусь–Польша чегарасида.

Фото: «Getty Images»

Болгариянинг София шаҳрида президентлик ва парламент сайловлари участкалари масъуллари коронавирус туфайли ўзини изоляция қилган фуқароларга кўчма сайлов участкалари олиб келмоқда.

Фото: «EPA»

Жанубий кореялик спортчи Ча Чжонгван Токиодаги фигурали учиш бўйича Гран-прида иштирок этмоқда.

Фото: «AFP»

Америка Қўшма Штатлари томон йўл олган мексикалик мигрантлар.

Фото: «AP»

Худди ўша мигрантлар Мехикодаги треллер (катта юк машинаси) устига чиқишда бир-бирига ёрдам бермоқда.

Фото: «AP»

Перунинг Лима шаҳрида соғлиқни сақлаш тизими ходимлари уйма-уй юриб, коронавирусга қарши Pfizer вакцинасини олишга ундамоқда.

Фото: «Getty Images»

Филиппиндаги мактабларнинг бирида «қафас»да ўтирган болалар. Ковид хавфи туфайли мамлакатдаги 100 дан ортиқ мактабда шундай чоралар кўрилган.

Фото: «Getty Images»

Португалиянинг Назаре шаҳри дарёсидаги сёрферчи.

Фото: «Getty Images»

Германиянинг Таунус шаҳридаги Исландия отлари. Улар ҳаётдан хурсанд. Улардек бўлинг.