Британиялик олимлар ковидга қарши «махсус» иммунитети бор касб эгаларини аниқлади

Британиялик олимлар шифохоналарда ишлайдиган шифокорлар коронавирусга қарши «махсус» иммунитетга эга эканини аниқлади. Бу ҳақда Германиянинг «Mitteldeutscher Rundfunk» радиостанцияси «Nature» илмий журналидаги нашрга таяниб хабар берди.

Фото: «NBC News»

Қайд этилишича, тадқиқот давомида Буюк Британия клиникаларидан бирининг 58 нафар ходими яширин инфекцияларни аниқлаш ва антитаначалар даражаси бўйича кузатилган. Эксперимент иштирокчилари тўрт ой давомида ижобий ПЦР натижаларини кўрсатмаган, ҳатто иш жойидаги ҳамкасблари инфекцияланган бўлса ҳам, улар касалликни юқтириб олмаган.

Тадқиқот иштирокчиларининг 20 нафарида экспертлар Т-ҳужайра концентрациясининг ортиб бораётган даражасини аниқлаган, яна 19 кишида «IFI 27» деб номланган қўшимча иммун оқсили топилган. 

Таъкидланишича, бу протеин Sars-CоV-2 билан олдинги алоқани кўрсатиши мумкин. Илмий иш муаллифларининг фикрича, текширувдан ўтган шифокорларда юқумли жараён негадир тўхтаб қолган. Вирус танага кирганига қарамай, шифокорлар иммунитети уни жуда тез енгган. Қайд этилишича, олимлар ҳозирда бу бўйича тадқиқот ишларини давом эттиришни режалаштирмоқда.

Аввалроқ ЖССТ коронавирус эпидемияси ўчоғига айланган ҳудудни маълум қилганди. Шунингдек, олимлар эмланишдан кейин ножўя таъсир юзага келишига нима сабаб бўлишини очиқлаганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда