Афғонистон ғазнасига «Толибон» ҳаракати даврида қанча пул тушгани маълум бўлди
«Толибон» Молия вазирлиги ҳаракатнинг 3 ойлик даромади ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар қилди.

Маълум қилинишича, сўнгги 78 иш кунида «Толибон» ғазнасининг даромади 26,915 миллиард афғонийни ёки 283,3 миллион долларни ташкил қилган. «Толибон» ҳаракати матбуот котиби ўринбосари Аҳмадуллоҳ Восиқ даромаднинг вилоятлар бўйича қандай тақсимлангани хусусида қуйидаги маълумотни берган:
- Пактиё — 617 миллион афғоний (6,5 миллион доллар);
- Қандаҳор — 607 миллион афғоний (6,4 миллион доллар);
- Қундуз — 269 миллион афғоний (2,8 миллион доллар);
- Нангарҳор — 186 миллион афғоний (2 миллион доллар);
- Балх — 157 миллион афғоний (1,7 миллион доллар);
- Ҳилманд — 124 миллион афғоний (1,3 миллион доллар);
- Ҳирот — 37 миллион афғоний (390 минг доллар);
- Фарёб — 29 миллион афғоний (305 минг доллар);
- Бағлон — 25 миллион афғоний (263 минг доллар);
- Вардак, Майдоншаҳр — 21 миллион афғоний (221 минг доллар);
- Бодғис — 19 миллион афғоний (200 минг доллар);
- Таҳор, Парвон ва Хўст — ҳар бири 18 миллион афғоний (190 минг доллар).
Аввалроқ Афғонистон Марказий банкига Ғани даврида ишлаган амалдорлардан қанча маблағ тушгани айтилганди. Шунингдек, Афғонистон иқтисоди билан боғлиқ яна бир муаммо юзага келиши мумкинлиги маълум қилинганди.