Ҳафталик дайжест. Давлат ишларида тақиқланаётган қариндош-уруғчилик, видеоси тарқалган депутат аёл можароси, Тошкентда ёққан «ЛОЙлак» қор, «отмен» бўлган «Captiva–5»

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг ҳафта давомидаги энг сара ва муҳим хабарлари жой олган ҳафталик дайжести.

Ўзбекистонда яқин қариндошлар бир давлат корхонасида ишлагани учун жазо белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унда бирга ишлаш мумкин бўлмаган қариндош-уруғлар аниқ кўрсатилган.

Ўзбекистонда яқин қариндошлар бир давлат корхонасида ишлагани учун жазо белгиланиши мумкин. Бу бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилди.

Унга кўра, ўзаро яқин қариндош (тўғри шажара) ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг, агар улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонаси ва унинг таркибидаги тузилмада бирга хизмат қилиши тақиқланади.

Тушунтириш: қуда-анда бўлган шахслар — катта бобо-буви, ота-она, ўғил ва қизлар, невара ва эвара, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари.

Ўзаро қариндошлар (ён шажара)нинг бир давлат ташкилоти ва унинг таркибидаги тузилмада бири иккинчисига бевосита бўйсинувида ёки назорати остида бўлганда хизмат қилишига йўл қўйилмайди.

Тушунтириш: ўзаро қариндошлар — ака-ука, опа-сингил, уларнинг болалари, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингиллари ҳамда уларнинг болалари, бобо ва бувиларнинг ака-ука ҳамда опа-сингиллари, уларнинг болалари ҳамда шунга ўхшашлар.

Ушбу лойиҳага кўра, (у қонунга айланиши учун расман эълон қилиниши керак) бу турдаги қонунбузувчиларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 30 бараваригача жарима кутади (вазиятга қараб).

Лойиҳа 15 ноябрда муҳокамага чиқарилган бўлиб, 30 ноябрь куни якунланади. Сиз ҳам қатнашинг, сиёсий ҳаётда ўз ўрнингизга ва фикрингизга эга бўлинг. Барча қонун-қоидалар бевосита сизга алоқадор бўлади. Қонун эса расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Унгача колумнистимиз Ҳабибулло Мўйдинов чизган карикатурани кўринг.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Ишқий муносабатда бўлган пайтдаги видеоси тарқалган депутат аёл масаласи: видео тарқалиши бўйича суриштирув олиб бориляпти, ХДП ва Комил Алламжонов депутатни ҳимоя қилиб чиқди, колумнистимиз карикатура чизди.

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби интернетда тарқалган, Бўстонлиқ туманидаги хонадонлардан бирида фуқаролар жинсий алоқа қилаётгани акс этган видео юзасидан муносабат билдирди.

Бўстонлиқ тумани Хумсон маҳалласидаги фуқаронинг аризасига мувофиқ дала ҳовлиларнинг бирида текширув ўтказилган. Унда шахсларнинг жинсий алоқа қилиши учун шарт-шароит яратилгани, туни билан айрим ахлоқи бузуқ шахслар аҳоли тинчлигини бузаётгани айтилган.

Текширув давомида ҳам хонадонда икки аёл, икки эркак борлиги, Ф.Б. (аёл) ва Д.Ш. (эркак) жинсий алоқада бўлаётгани аниқланган. Ҳозирда мазкур жараён акс этган видеотасвирнинг ижтимоий тармоқлардаги ўзаро ёзишмалар орқали тарқалгани ҳолати юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги резонансдан сўнг Халқ демократик партияси ўз депутатини ҳимоя қилиб чиқди. Унда айтилишича, ҳар қандай ҳуқуқбузарликка қонуний ва қатъий чора кўрилиши зарур, лекин инсоннинг шаъни, қадр-қиммати дахлсиз. Партия буни қонунма-қонун, моддама-модда келтириб ўтган. Шуниндек, ХДП ушбу ҳолат бўйича тегишли органлар ҳуқуқий муносабат билдирмагунича турли фикрлар билдиришдан тийилиб туришни сўраган.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳам бу ҳолатга муносабат билдириб ўтган. Унинг фикрича, у ҳолатни видеога олганлар «эркак»нинг ишини қилмаган.

«Депутат аёлнинг тўшагига бостириб кириб бориб, уни видеога олиб чиқариб юборган ‘эркак’лар эркакнинг ишини қилмади. Ҳар қандай кураш соғлом бўлиши керак. Ифлослик бошландими, бу кураш эмас, жиноят. Ва унга жазо бўлиши керак. Яхши ишлар бўлмаяпти», — деб ёзган у.

«Bugun.uz» колумнисти Ҳабибулло Мўйдиновнинг бу ҳолат бўйича қараши эса қуйидаги карикатурада акс этган.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Тошкентда биринчи қор. Аммо у ҳар доимгидек оппоқ эмас. Сабаби эса қуйида.

Бундан 10 кун олдин қум бўронини бошдан кечирган Тошкент учун 17 ноябрь куни ёққан қор айни муддао бўлди. Осмондаги чанг-ғубор ювилди, одамлар тоза ҳаво нималигини сал бўлса-да ҳис қилишга муваффақ бўлди (ўпкани тўлдириб нафас олволинг, баъзи-баъзида Тошкентга «келгинди» чанглар келиб қолиши мумкин).

Қор ёғаётгани ҳақида ойнага қарашдан олдин Instagram ёки шунга ўхшаш ижтимоий тармоқдан билган бўлсангиз, ажаб эмас. Фотомухбиримиз ҳам қорли об-ҳавода пойтахтнинг марказий кўчалари қандай кўринишини суратга мухрлаб келди (линкка ўтишга эринманг, гўзал манзаралар бор).

Ўша кунги об-ҳавони жуда идеал тасвирлаб юбордик, тўғри. Лекин аслида ундай эмас. Тошкентда ёққан қор аслида ифлосланган (яғир) бўлиб чиқди. Сиз учун кўчада фотогалерея тайёрлаб келган мухбиримизнинг кийимлари қизғиш лой рангига кирганди. Ҳайриятки, бу ифлосланган қор инсон саломатлигига зарар етказмаслиги маълум қилинди.

«Ўзгидромет» хизматининг маълум қилишича, 17 ноябрь соат 08:00 дан 18 ноябрь coат 08:00 гача Чимён тоғ зонасининг денгиз сатҳидан 2000 метр баландлигида қор кўчиш хавфи мавжуд бўлган.

Бундан ташқари, ҳали қор ёғиб улгурмаган Андижон вилоятининг кўплаб туманлари электр энергиясисиз қолди. Мамлакатнинг йирик компанияси — «UzAuto Motors» жойлашган Асака тумани аҳолиси «Bugun.uz»га маълум қилишича, кўп жойларда 17 ноябрь, чоршанба куни соат 08:00 дан 16:00 гача «свет» бўлмаган. Бу орада у ерда 2 балли зилзила ҳам бўлган.

«Bugun.uz» колумнисти Ҳабибулло Мўйдинов Тошкентда ёққан «ЛОЙлак» қорга атаб катиракатура чизди.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Тошкент вилоятида ковидга қарши эмланмаган 7 мингга яқин фуқарога чора кўрилди. 

Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан вилоятда 1863 та текшириш тадбири ташкил этилган. Жараён давомида эса 6526 нафар фуқаро вакцина олмагани аниқланган. Улардан 1402 нафари тадбиркорлик субъектлари ва 5035 нафари бюджет ташкилотларида фаолият олиб борган.

Барча ходимларга турли жазолар қўлланган. Булар орасида 3229 нафар ходим вақтинча ишдан четлаштирилган, 374 нафари тегишли тартибда жаримага тортилган. 5 та объектнинг фаолияти тўхтатилган. Вакцина олинг — бемалол ишланг.

«Bugun.uz» колумнисти Ҳабибулло Мўйдинов Тошкент вилоятида жазоланган эмланмаганларга атаб карикатура чизди.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Тошкентда бензин нархи ошиши ҳақида граффити чизилди. Аммо бироз ўтиб у ўчирилди. Биз граффитининг асл вариантини ҳам топдик (ҳа, у кўчирилган).

Чўлпон, Абдулла Қодирий, Оксана Чусовитина каби шахсларга ва «UzAuto Motors»нинг турна қатор навбатларига атаб чизилган граффитилар муаллифи InkuzArt мамлакатда ошиб кетган бензин нархига атаб яна бир граффити чизди. Mаҳаллий «Бэнкси» чизмани пойтахтнинг Катта Қани кўчасидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирига яқин жой деворига чизиб қолдирган.

Муаллиф чизишдан, одамлар (ким, қайси ташкилот ўчираётгани маълум эмас) эса уни ўчиришдан чарчамади. Бензин нархига аталган стрит-арт ҳам шу бугуннинг ўзида ўчирилди.

Маҳаллий «Бэнкси» томонидан чизилган граффининг ғояси кўчирилганини аниқладик. Худди шунга ўхшаш граффити бундан олдин Жанубий Кореянинг Сеул шаҳри кўчаларининг бирида иқлим ўзгаришига қарши чизилган.

Фото: «Pinterest»

«Bugun.uz» колумнисти Ҳабибулло Мўйдинов ушбу граффити ва унинг ўчирилишига атаб карикатура чизди.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

«UzAuto Motors» «Captiva 5» етказиб беришни тўхтатди. Бу дунё автомобилсозлиги «қийин даврни бошдан кечираётгани» билан боғлиқ.

Компания «Captiva 5» етказиб беришни тўхтатганини маълум қилди. Таъкидланишича, бу ҳолат компания тарихида биринчи бор юз беряпти, лекин у компаниянинг ўзигагина боғлиқ эмас — «микрочип»лар етишмаслиги дунёнинг йирик автокомпанияларини ҳам қийнаяпти.

Ўзбекистонда ягона бўлган автомобилсоз мижозлар мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағларни тўлиқ қайтаради. Шунингдек, олдиндан тўланган сумманинг 5 фоизи компенсация сифатида берилади. «Chevrolet Captiva 5» автомобили ўрнига «Chevrolet Equinox» ёки «Tracker» моделларини харид қилиш мумкин. 

«Шу муносабат билан, ‘UzAuto Motors’ АЖ раҳбарияти ва жамоаси ўз мижозларимиздан келтирилган ноқулайликлар учун чексиз узр сўрайди ҳамда айни пайтдаги вазиятда мижозлари учун қайғуриб, қабул қилинган қарори ягона тўғри қарор эканлигига ишонади», дейилади хабарда (балки, ростан ҳам ягона тўғри қарор шудир).

Колумнистимиз Ҳабибулло Мўйдинов етказиб берилиши тўхтатилган машинага атаб карикатура чизди.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Ҳафта давомида сиз учун тўплаган энг сара ва муҳим хабарларимиз шулардан иборат эди. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023