Инсониятга янги хавф таҳдид солиши маълум бўлди
Инсоният олдида янги таҳдид пайдо бўлаётгани ва у космосдаги вируслар билан боғлиқлиги маълум қилинди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Маълум қилинишича, полиовирус ва бактериофаглар бўйича олиб борилган тадқиқотда астронавтлар космик вирус ёки бактерияларни юқтириб олиши мумкинлиги аниқланган. Шунингдек, космонавтларнинг Ерга қайтиши оқибатида вируснинг ерликларга ҳам таҳдид солиши таъкидланган.
Қайд этилишича, бу тахмин полиовирус ва бактериофаглар чуқур вакуумда ҳам, радиоактив нурланишда ҳам тирик қолиши аниқ бўлгандан сўнг илгари сурилган. Бу хусусият вирусларга ҳатто космосда ҳам ривожланиш имконини беради. Мутахассисларнинг фикрича, Ерда буни назорат қилувчи махсус тузилма ва бўлимлар пайдо бўлиши керак. Уни ҳозирдан шакллантириш ковид билан боғлиқ воқеа такрорланишининг олдини олиши қўшимча қилинган.
Аввалроқ дунёда ўткир юқумли вирус тарқалишни бошлагани маълум қилинганди. Шунингдек, парранда грипи вируси одамдан одамга юқиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган.