10:57 | 21.11.21 1867

Ўзбекистон импортида энг кўп улушга эга давлатлар маълум бўлди

Статистика қўмитаси бу бўйича маълумот берди

Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, бу даврда мамлакатга энг кўп Россиядан импорт амалга оширилган:

  • Россия — 4,2 миллиард;
  • Хитой — 4 миллиард;
  • Қозоғистон — 2,2 миллиард;
  • Корея — 1,5 миллиард;
  • Туркия — 1,3 миллиард;
  • Германия — 571,5 миллион;
  • Туркманистон — 404,1 миллион;
  • Ҳиндистон — 371,9 миллион;
  • Украина — 364,2 миллион;
  • Литва — 342,1 миллион АҚШ доллари.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг 10 ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинганди. Шунингдек, мамлакат экспортида энг кўп улушга эга давлатлар эълон қилинган.