Қарши ҳокимлиги 1,3 млрд сўмлик байроқ ўрнатилиши тўғрисидаги хабарга муносабат билдирди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 1,3 миллиард сўмга Ўзбекистондаги энг баланд байроқ ўрнатилиши хабар қилинганди. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур хабарга муносабат билдирди.

Фото: «Nasafnews»

Маълум қилинишича, байроқ устунининг қурилиш ишлари Қарши шаҳар маҳаллий бюджети 2021 йил III чорак якуни бўйича даромад режасининг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган маблағ ва ҳомийлик ёрдами ҳисобига давом эттирилади.

Шунингдек, муносабатда байроқ қурилиши билан шуғулланувчи «Воҳа махсус монтаж сервис» МЧЖ Суярова Зилола Нормўминовнага тегишлилиги ва у шаҳар ҳокимининг қизи экани рад этилган.

«Суярова Зилола Нормўминовна 1972 йил Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган бўлиб, ‘Воҳа махсус монтаж сервис’ МЧЖ ҳам унга тегишли эмас. У фақат мазкур МЧЖнинг улушдори экани аниқланди. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтамизки, Қарши шаҳар ҳокими Холбоев Нормўмин Яхшиевич 1976 йилда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган. (Яъни Суярова Зилола Нормўминовнанинг шаҳар ҳокимидан ёши катта. Энди ўйланг, шаҳар ҳокимидан тўрт ёш катта бўлган аёл унинг қандай қизи бўлиши мумкин.) Бугунги кунда шаҳар ҳокими ва унинг оила аъзолари қурилиш ёки тадбиркорлик фаолиятининг ҳеч бир тури билан шуғулланмайди», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Қарши шаҳри Мустақиллик кўчасида Ўзбекистон давлат байроғининг трубали минорасини ўрнатиш объекти бўйича «dxarid.uz» веб порталида танлов ўтказилган. Унда учта қурилиш корхона ва хусусий ташкилоти ДМГ қурилиш кластери», «Воҳа махсус монтаж сервис» ва «Керамзит инжениринг» МЧЖ иштирок этган. Танлов комиссияси аъзолари ушбу қурилиш корхона ва хусусий ташкилотлар томонидан берилган тижорат таклифларини ўрганиб чиққан ва «Воҳа махсус монтаж сервис» МЧЖ томонидан тақдим этилган тижорат таклифи ғолиб деб топилган.

«Воҳа махсус монтаж сервис» МЧЖ вакили «Новости Кашкадарьи»да байроғ устунининг диаметри 430 миллиметрдан 1220 миллиметргача бўлган пўлат қувурлардан қурилган минора бўлишини, унинг бутловчи қисмлари Тошкентдаги қўшма корхоналардан бирида тайёрлангани, Фарғона водийсидаги ишлаб чиқариш корхонасида эса 10х25 метр ўлчамдаги байроқнинг ўзи тўғридан-тўғри тикилиши ҳақида хабарини мутлақо асоссиз деб топган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео