Тошкентда «Spark» йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборди
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 19 ноябрь куни «Spark» йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа туманнинг Бинокор кўчасида содир бўлган. Унда 1991 йилда туғилган С.Н. «Spark» русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 1995 йилда туғилган Т.З.ни уриб юборган.
Оқибатда пиёда Т.З. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари бошланган.
Аввалроқ Наманганда «Nexia» 52 ёшли пиёдани уриб юборганди. Шунингдек, Сурхондарёда «Damas» йўлда ётган маст эркакни босиб кетгани хабар қилинган.