Туркманистон президенти ҳукумат амалдорлари билан футбол ўйнади — видео
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободдаги спорт тадбирида қатнашиб, футбол ўйнади. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Маълум қилинишича, Туркманистон раҳбари, бош вазир ўринбосарлари, ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот идора раҳбарлари жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланган. Бердимуҳамедов одатдагидек эрталабки машғулотлардан сўнг машғулот залига борган.
«Жисмоний тарбия ва спорт халқ саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу боис Туркманистонда спорт инфратузилмаси жадал ривожланмоқда», — деган президент.
Машғулотдан сўнг давлат раҳбари, ҳукумат аъзолари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора раҳбарлари жамоаларга бўлиниб, мини-футбол ўйнаган.
Аввалроқ Гурбангули Бердимуҳамедов Қозоғистон президентига зотдор от совға қилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Туркманистон президенти доривор ўсимликлар ҳақида китоб ёзгани ҳақида хабар берилган.