АҚШ Ойда атом электр станцияси қурмоқчи
Унинг қандай афзалликларга эгалиги айтилган
NASA экспертлари АҚШ Энергетика вазирлиги қошидаги Айдахо миллий лабораторияси ходимлари билан бирга Ой юзасига атом электр станцияси жойлаштирмоқчи. Бу ҳақда «US News» хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур режа доирасида ғоя ва таклифлар йиғиш кампанияси бошланган. NASA’нинг фикрича, Ой орбитасида космик станция жойлаштиришга эришиш қуёш тизимининг бошқа сайёраларини, хусусан, Марсни тадқиқ қилишга ёрдам беради.
Таъкидланишича, ядровий реактор Ерда қурилади ва шундан кейингина у Ой юзасига олиб чиқилади. Ядро реакторининг ядроси иссиқликни энергияга айлантириш тизими, реакторнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишининг олдини олиш учун иссиқлик бошқарув тизими ва энергияни қайта тақсимлаш тизими туфайли бойитилган уранда ишлайди.
Электр станцияси қуввати камида 40 кило/ватт ва кафолатланган хизмат муддати камида 10 йил бўлиши тахмин қилинмоқда. Шу билан бирга, атом электр станцияси инсон иштирокисиз иш режимини ёқиш ва ўчириш, шунингдек, махсус қўниш модулида Ой юзасига жойлашиши мумкин бўлади. Реактор Ердан ишга туширилиши учун диаметри 4 метр ва узунлиги 6 метр бўлган цилиндрга жойлашиши, оғирлиги эса 6 тоннадан ошмаслиги керак. Реактор қурилишини 2030 йилгача якунлаш режалаштирилган.
Аввалроқ АҚШ Ойда ҳаракатланадиган автомобилни намойиш қилганди.