Бугун оқшоми. Қурилиши тўхтатилган 1,3 млрд сўмлик байроқ, яна депутат масаласи, Путиннинг «чой опке» тугмаси

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар яна бир бустер доза билан ихтиёрий эмланади.

Давлат бош санитария врачининг кўрсатмасига кўра, 17 ноябрдан бошлаб тўлиқ вакцина курсини олган фуқаролар бустер доза билан ихтиёрий эмланади. Бундан мақсад — аҳоли орасида коронавирусга қарши иммунитетни ошириш.

Фото: ССВ ахборот хизмати

Бустер доза билан тўлиқ вакцина курсини олганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтган аҳоли қатлами эмланади. Уни вакцинанинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиш мумкин.

Маълумот учун, бустер (booster) иглизчадан таржимасида «кучайтирувчи», «оширувчи» маъноларини англатади.

Яна депутат аёл масаласи: у дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди, лекин Халқ депутатлари йиғилишида Бабашеванинг масаласи муҳокама қилинмагани айтилмоқда.

Фото: «Bugun.uz»

Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман кенгашининг навбатдаги йиғилишида ишқий муносабат пайти ушланган депутат Феруза Бабашеванинг иши муҳокама қилинди, дея хабар берган эдик. Лекин манбамизнинг айтишича, йиғилишда Бабашеванинг масаласи кўрилмаган.

Йиғилишда қатнашиш мақсадида Ўрта Чирчиққа борган мухбиримизнинг сўзларига кўра, депутатлар йиғилишига фақатгина кенгаш аъзолари киритилган, оммавий ахборот воситалари ходимларига эса рухсат берилмаган.

Аммо йиғилишдан сўнг Бабашеванинг ўзи ОАВ олдига чиқишга, уларга интервью беришга қўрқмаган. Унинг таъкидлашича, иш Ички ишлар бошқармаси томонидан кўриб чиқилиб, судга оширилади. Ҳозирда у депутатликда қолган, лекин унинг дахлсизлик ҳуқуқи олиб қўйилган. 

«Видеони тасвирга олиб, интернетга тарқатганлар бўйича бирорта депутат гапирмади. Депутатлик одоби бузилгани айтилди.

Тўғрисини айтаман, мен шу кунгача депутат даҳлсизлигини умуман ҳис қилмадим. У нарса борми-йўқми, бунинг аҳамияти йўқ», — дейди Феруза Бабашева.

Феруза Бабашеванинг иши кун тартибининг 6-ўрнидан жой олган. Аммо бу иш ёпиқ тартибда биринчи навбатда ўтказиб кўрилган. Бу иш вилоятнинг собиқ прокурори Муҳиддин Қиёмовнинг аризаси бўйича кўриб чиқилган.

Кўринишидан, депутатнинг маш-машаси ҳали узоқ давом этади. Лекин биз кузатишда давом этамиз. «Бугун»да қолинг, дайжестни ўқишда давом этинг.

Шавкат Мирзиёев билан учрашув давомида Путин столи устидаги «сирли тугма» тасвирга олинди. У Путинга «чой опке» дейиш учун керак.

Москвада 19 ноябрь куни бўлиб ўтган Шавкат Мирзиёев билан учрашув давомида Путин столи устидаги «сирли тугма» тасвирга олинди

Ушбу тугма Владимир Путинга ёрдамчини чақириш учун керак. «Телеоператорлар хонадан чиқмоқда, стол усти эса музокараларга тайёрланмоқда. Президент столида махсус тугма бор. У ёрдамчи керак бўлганда ёки чой олиб келишни айтиш учун ишлатилади», дейилади хабарда.

Қарши шаҳрида 1,3 миллиард сўмлик байроқ ўрнатилиши яна бир бор тўхтатилди. Аввалроқ бу бўйича изланишлар қилиб, материал эълон қилгандик.

Фото: «Nasafnews»

Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар ҳамда «Bugun.uz»да эълон қилинган материал сабаб бу масалага вилоят ҳокими эътибор қаратиб, шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда улкан байроқ устуни қурилмайдиган бўлган.

Келтирилишича, даромад режасининг ошириб бажарилган қисмидан қолган маблағ (байроқни айнан шу пулларга қуриш режа қилинган) ички йўллар таъмири ва коммунал соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилади.

Нашримизда эълон қилинган мақола: Қаршида 1,3 млрд сўмга Ўзбекистондаги энг баланд байроқ ўрнатилади. Унга шаҳар ҳокимининг қизи бош-қош бўладими?

Кейинроқ шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур хабар юзасидан «Bugun.uz»га билгирган муносабатида байроқ қурилиши билан шуғулланувчи «Воҳа махсус монтаж сервис» МЧЖ Суярова Зилола Нормўминовнага тегишлилиги ва у шаҳар ҳокимининг қизи экани рад этилган.

«Bugun.uz» колумнисти Ҳабибулло Мўйдинов қимматга қурилиши режалаштирилган, аммо якунда ўрнатилмайдиган бўлган байроқ ҳақида карикатура чизди.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Хўш, оламда нима гап?

«Толибон» ҳаракати Афғонистонда бир қатор теледастурларни, шу жумладан, аёллар иштирокидаги кўрсатувларни намойиш этишни тақиқлади.

Фото: «Reuters»

Мамлакатдаги барча телевидение ва оммавий ахборот воситаларига дастурлари шариат ва одоб-ахлоқ меъёрига зид келмаслиги ва кўнгилочар кўрсатувлар аҳолининг диний туйғусини камситмаслигини таъминлаш вазифаси қўйилган. Шунингдек, кўрсатувда журналист хотин-қизлар рўмол ўраган ҳолда чиқиши кераклиги айтилган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023