Буюк Британияда ковидга қарши эмланишни рад этган аёл 8 та клиник ўлимни бошидан ўтказди

Буюк Британиянинг Чешир шаҳрида яшовчи 35 ёшли Жемма Робертс коронавирусга қарши эмланишни рад этиб, 8 та клиник ўлимни бошидан ўтказди. Бу ҳақда «The Mirror» хабар берди.

Фото: The Independent»

Маълум қилинишича, бир неча бора коронавирусга қарши эмланишдан бош тортган Жемма 2021 йилнинг август ойида касалликни юқтириб олган. Касалхонага ётқизилгандан сўнг шифокорлар аёлда коронавирус инфекциясининг оғир даражасини қайд этган ва уни сунъий нафас олдириш қурилмасига улашга мажбур бўлган.

Кўп ўтмай беморнинг юраги касалликни кўтара олмай қолган. Сунъий нафас олдириш қурилмасида ўтказган 2 ой ичида Жемма жами саккизта клиник ўлимни бошдан кечирган. Бироқ шифокорлар ҳар сафар уни сақлаб қолишга муваффақ бўлган. «Шифокорлардан ўлишимга йўл қўймаслигини сўраганим эсимда. Тиббиёт ходимлари менинг ҳаётимни сақлаб қолди. Энди уларнинг ҳамма айтганини бажараман», — дейди Жемма.

Таъкидланишича, сўзининг якунида Жемма эмлашдан бош тортгани оқибатида оиласи бошдан кечирган вазиятдан жуда афсусда эканини айтган ва барчани ўз ҳаётини хавф остига қўймасдан, ўз вақтида эмланишга чақирган.

Аввалроқ АҚШда эмланишга қарши бўлган амалдор коронавируcдан вафот этганди. Шунингдек, Португалияда эмланишга қарши бўлган оиланинг 3 аъзоси вирусдан вафот этгани ҳақида хабар берилган ҳамда эмланишга қарши чиққан америкалик радиобошловчи коронавирусдан вафот этгани айтилган.

Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 126-ўринни эгаллади
Янгиликлар18:54 | 31.1.23
Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 126-ўринни эгаллади
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Янгиликлар18:23 | 31.1.23
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади

Муҳим хабарлар

Курскдаги ўзбекистонлик талабалар Украинадаги можаро фонида Мирзиёевга мурожаат қилди — видео

22:37 · 11.10.2022

Қашқадарёда ароқ ичиб ўтиргани видеоси тарқалган мактаб директори ишдан кетди

18:45 · 10.10.2022

Ўзбекистонда хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини тўлаш тартиби белгиланди

10:30 · 21.09.2022

Қирғизистонда пенсиялар рекорд даражада ошди

10:14 · 12.09.2022

Шавкат Мирзиёев: «Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади»

10:01 · 12.09.2022

Қашқадарёда назоратсиз қолдирилган 3 ёшли боғча боласини поезд уриб кетди — видео

9:40 · 12.09.2022

Тошкент Экология бошқармаси раҳбари қўйиб юборилди

12:14 · 11.09.2022

Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди

11:39 · 11.09.2022

Навоийда мактаб директори уйидаги дарахтга ўзини осди

13:05 · 10.09.2022

ФВВ Ўзбекистонда кутилаётган ноқулай об-ҳаво сабаб аҳолига мурожаат қилди

10:56 · 08.09.2022