Мактабга бораётган афғонистонлик қизлар, бошланган қишки сузиш мавсуми, расм чизаётган муҳожир болакай — 22 ноябрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Пекинда италиялик рассом Маурицио Каттеланнинг ретроспектив йўналишдаги кўргазмаси иш бошлади.

Британиянинг Донна-Нук табиий қўриқхонасидаги кулранг тюленлар.

Филиппин қамоқхоналарида маҳбуслар сони уларнинг қабул қувватидан ҳам ошиб кетмоқда.

Кобулдаги қизлар мактаби ўқувчилари дасрларни якунлаб, уйига қайтмоқда.

Кобулдаги қизлар мактаби ўқувчилари даср пайтида.

Беларусдаги «Брузги» логистика марказида сақланаётган муҳожирлар сони 2 мингдан ошди. Суратда муҳожир болалардан бири расм чизмоқда.

Туркиянинг Текирдоғ шаҳри қирғоқларида тонг отиши.

Канада мамлакатда юз берган тошқин оқибатларини бартараф этмоқда.

Хитойда кучли совуқ об-ҳаво ҳукм сурмоқда.

Косовонинг бош майдонида Рождество арчаси ўрнатилди.

Новосибрскда қишги сузиш мавсумига старт берилди.