Навоийда энергия соҳасида кадрлар тайёрлаш маркази ишга туширилади
Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь, душанба куни бўлиб ўтаётган йиғилишда Ўзбекистонда муқобил энергетикани ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни белгилаб берди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Унга кўра, 2026 йилга қадар қуёш ва шамол электр станциялари умумий қувватини 8 минг мегаваттга етказиш зарурлиги белгиланган (аввалги режада 8 минг мегаватт қувватни 2030 йилгача барпо этиш белгиланган эди). Шунингдек, давлат раҳбари амалга оширилиши керак бўлган қуйидаги вазифаларни қайд этган:
- йирик саноат корхоналари ҳам ўз энергия таъминоти бўйича қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиши учун зарур шароитлар яратиш керак. Аҳоли ва тадбиркорларни қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишини қўллаб-қувватлаш лозим;
- келгуси беш йилда 8 минг мегаваттли қуёш ва шамол электр станцияларини қуришда қарийб 6 миллиард долларлик бутловчи қисм ва материаллар харид қилинади. Шу муносабат билан уларни маҳаллийлаштириш чораларини кўриш лозим;
- барпо этиладиган электр станцияларига минг нафардан зиёд муҳандис ва қарийб 3 минг нафар ўрта бўғин мутахассиси талаб этилади. Шунинг учун йил якунига қадар Навоийда қайта тикланувчи энергия соҳасида кадрлар тайёрлаш маркази ишга туширилади. Навоий, Сирдарёдаги ўқув марказларида халқаро стандартлар асосида йилига 200 нафар малакали мутахассис тайёрлаш йўлга қўйилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда 10 та қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш ишлари бошланганди.
Таҳлил

«Букрилар мамлакатида букчайишга тўғри келади». Ёзувчилик ортидан бойиш мумкинлигини исботлaган, асарлари марказида севги бўлсада, оила қуришга жазм қилолмаган Ги де Мопассаннинг ҳаёт йўли ва иқтибослариҚайта сайлангач машҳурлиги сўнган, ўзига берилган «Нобель»ни ноҳақ инъом деб атаган АҚШ тарихидаги биринчи қора танли президент — Барак Обаманинг ҳаёти ва иқтибослариИроқда сиёсий инқироз: Ким кимга қарши курашяпти?Пелосининг самолёти Тайванга қўнса, уруш бўладими? АҚШ Тайванни деб Хитой билан урушадими?«Энди блокировкалар ечилса керак». Алламжоновнинг ПАга қайтиши қизғин муҳокама қилинди
Колумнистлар

Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланмаРейтинг. Европадан келган «келгинди» вирус, ёнғин сабаб камайган вабо ва Фижидаги қизамиқТурон йўлбарси — Ўзбекистон йўқотган бебаҳо бойлик. Уни қайтариш мумкинми?«Қул каби ўстирилганлар фақат қул каби бошқарилади». Мактабидаги тизим сабаб таълимдан безиган, Нобелнинг мукофот пулидан воз кечган ирландиялик драматург — Бернард Шоунинг ҳаёти ва иқтибослариCNN’га интервью берган Каримов, ўзбек халқига хиёнатда айбланган Нишонов, порнофильмларга қарши кураш бўлими. Ўзбек матбуоти 22 июлда нималар ҳақида ёзган?
Рейтинглар

Бухоро етакчи, Андижон эса рўйхат сўнгида. Ўзбекистонда энг юқори ҳаво ҳарорати қачон ва қайси ҳудудда кузатилган?Дунёнинг яшаш учун энг яхши шаҳарлари рўйхати эълон қилиндиРейтинг. 2005 йил яққол пешқадам: ўзбекистонликлар энг кўп кўчиб кетган йилларРейтинг. Туман ҳокимларидан вазир ўринбосарларигача — энг ёш амалдорларРейтинг. Акфадан «Amity»гача: Ўзбекистондаги контракт тўлови энг қиммат университетларРейтинг. Энг паст фоизли кредитлар ўнталигиРейтинг. «Бирлик»дан «Бутун Осиё онаси»гача: дунёдаги энг баланд ҳайкаллар (+фото)