Ўзбекистонда 10 та қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш ишлари бошланди
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 22 ноябрь, душанба куни йиғилиш бўлиб ўтиши маълум қилинганди. Мазкур йиғилишда давлат раҳбари қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш ва соҳани янада ривожлантириш бўйича вазифаларни муҳокама қилди.

Таъкидланишича, Мирзиёев Глазгода ўтказилган Иқлим бўйича халқаро саммитда Ўзбекистон 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотга нисбатан иссиқхона газлари улушини 35 фоизга камайтиришни ташаббус қилганини қайд этган.
«Ўтган уч йилда қайта тикланувчи энергия учун ҳуқуқий база шакллантирилиб, қулай шарт-шароитлар яратилди. Натижада 3 миллард доллар миқдорида хорижий инвестициялар ҳисобига 2,9 минг мегаваттли 10 та қуёш ва шамол электр станциясини барпо этиш ишлари бошланди», — деган давлат раҳбари.
Аввалроқ Глазгода иқлим бўйича саммитида Азиз Абдуҳакимов нутқ сўзлагани маълум қилинганди.