Ўзбекистонда коронавирусга қарши бустер доза билан эмлаш амалга оширилади
Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар бустер доза билан эмланади. Бу ҳақда «Vaksinauz» Telegram каналида маълум қилинди.

Қайд этилишича, аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида 17 ноябрдан бошлаб тўлиқ вакцина курсини олган фуқаролар бустер доза билан ихтиёрий эмланади. Бу бўйича бош давлат санитария врачи кўрсатма берган.
Аввалроқ Ўзбекистондан Россияга юбориладиган қурувчилар янги турдаги вакцина билан эмланиши хабар қилинганди.