Қашқадарёда маст эркак хотинини уриб ўлдирди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида хотинини маст ҳолда уриб ўлдирган эркак қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 21 октябрь куни туманнинг Уйғур маҳалласида яшовчи фуқаро У.Э. маст ҳолатда турмуш ўртоғи Г.Х. билан ўзаро жанжаллашиб, уни бир неча бор уриб, тан жароҳати етказгани оқибатда Г.Х. вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 22 октябрь куни туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича У.Э.га айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда хотини ва қайнанасини уриб ўлдирган эркак қарийб 25 йилга қамалгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда 17 ёшли қиз отасини уриб ўлдиргани маълум қилинган.