Янгиликлар - 9:40 · 22.11.2021

Қозоғистон осмонида бир кунда иккита ноодатий ҳодиса кузатилди — фото

Қозоғистон осмонида бир кунда иккита ноодатий ҳодиса кузатилган суратлар эълон қилинди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Alau.kz»

Маълум қилинишича, мамлакатнинг Костанай вилоятида бир кунда ҳам Қуёш, ҳам Ой галоси (доира, айлана) кузатилган. Аҳоли томонидан Қуёш галоси кундузи, Ой галоси эса кечга яқин тасвирга олинган.

Фото: «Alau.kz»

Маълумот ўрнида, ушбу ҳодисада қуёш атрофида камалак ҳосил бўлади. Бироқ, бу икки табиий ҳодиса ўртасида фарқ бор. Камалак сув томчиларида ёруғликнинг синиши натижасида пайдо бўлади. Гало эса илм-фан нуқтаи назаридан булутларда жойлашган муз кристаллари орқали ўтадиган ва йўналишини ўзгартирадиган нур ҳисобланади. Бундан ташқари, камалакда 7 хил ранг бўлса Қуёш галосида қизил ва тўқ сариқ рангларда бўлиши айтилган.

Фото: «Alau.kz»

Аввалроқ Қозоғистон осмонида сирли чақнаш юз берганди. Шунингдек, Россия осмонида ноодатий ҳодиса кузатилгани ва Францияда чақмоқ чақиши пайтида номаълум учар жисм пайдо бўлгани маълум қилинган.

Bugun — LIVE