Шавкат Мирзиёев ҳузурида йиғилиш бўлиб ўтади
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 22 ноябрь, душанба куни йиғилиш бўлиб ўтади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йиғилишда 2022 йилда қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинади. Шунингдек, давлат раҳбари Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилган объектлар тақдимоти билан танишади.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан Афғонистон масаласини муҳокама қилганди. Шунингдек, Президентнинг Россияга ташрифи якунланганди.