«Сўнгги умидим шу операциядан». 15 йилдан бери юрак пороги билан курашиб келаётган Ферузбек яхшилар ёрдамига муҳтож
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида туғилган Ферузбек Бобомирзаев 16 ёшда. Йигит юрак пороги билан касалланган. 15 йилдан бери даволанади. Шифокорлар сўнгги умид операциядан эканини айтмоқда. Болани Ҳиндистонда даволатиш учун 100 миллион сўм маблағ йиғилиши керак.

«Болам бир ёшидан буён шу касаллик билан курашиб келади, ҳозир ёши 16 да.
Юрагида пороги бор. Касаллик ўтиб кетган. Аҳволи яхши бўлиб турса, иккинчи операцияга ҳам рухсат беришар экан. Унгача дори-дармон билан даволатиб турамиз.

Боқувчим йўқ. Менинг қўлимдан ҳеч нарса келмади. Ўғлимни ҳеч қаерга олиб бора олмадим. Июнда украиналик шифокор «8 минг долларга операция қиламан» деди, қарз ҳавола қилиб олиб бордим, операция қила олмади. Бизни қабул қилиши керак бўлган шифокорни топа олмадик. Ёш ҳамширалар кўрди, яна бир шифокор кўрди. 2 минг 200 доллар сўради. Унга ҳам бердим, лекин фойдаси бўлмади.

Шифокорлар иккинчи операцияни қилмаса бўлмайди деяпти. Агар яшасин десак, иккинчи марта операция қилишимиз керак экан. Сўнгги умидим шу операциядан.

Чироқчи туман Хўжаобод маҳалласига мурожаат қилдим. У ерга бордим, бу ерга бордим, 370 минг сўм ёрдам пули ёзиб берди. Бу пул битта дорисига ҳам етмайди. 3 миллион 600 минг сўмга битта дорисини сотиб олдим. Яна бошқа дориси 300 минг сўм бўляпти. Дори-дармонлари учун ойига 4 миллион сўм керак. Бундан ташқари, овқатни яхши-яхши едириб туринг, дейишяпти.
Турмуш ўртоғим 2013 йилда вафот этган. Шундан бери 4 нафар боламга ўзим қарайман», — дейди Ферузбекнинг онаси.
Маълумот учун, юрак пороги — юракнинг анатомик тузилишидаги турғун нуқсон, камчилик ва ўзгаришлар; нормал қон оқимига халақит беради. Даво шифокорнинг кўрсатмаси ва унинг доимий кузатуви остида олиб борилади. Юрак порогининг баъзи турларида дори-дармонлар, парҳез билан даволаш яхши натижа беради. Шу сабабли беморни операция қилиш-қилмасликни мутахассис шифокор белгилайди. Хирургик даво юрак порогини даволашнинг асосини ташкил қилади.
Бобомирзаев Ферузбекка оид маълумотлар:
Uzcard Xalq banki: 8600 0610 5393 0177 (Бобомирзаев Ферузбек номида)
Тел: +998 93 073 19 69 (Ойдин Бобомирзаева. Ферузбекнинг онаси)
Ирода Жўраева тайёрлади