Ўтган ҳафта бир-биридан қизиқарли воқеа ва ҳодисаларга бой бўлди. Келинг, уларни чегара билмас журналист ва блогерларимиз талқинида кузатамиз. Хўш, бир ҳафта давомида кимлар нималар ҳақида ёзди?

Сенатда ҳайдовчиларни қисман қўллаб-қувватлайдиган ва уларга енгиллик яратиб берадиган тартиблар маъқулланибди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер Баҳодир Аҳмедов ёзмоқда.

Вазирлар Маҳкамасида жиддий ўзгаришлар рўй берди, хусусан, халқ таълими ваъзири ўзгарди. Бу ҳақда «Нигоҳ»да ўқинг.

Мажбурий обуна шунчалик кенг қамровли муаммога айландики, у ҳақда ҳатто банкирлар ҳам ёзишмоқда.

Шаҳноза Соатова «яна алифбо тўғрисида» ёзяпти. Бу гал гап нимада?

«Илоҳий куч ёрдам бермайди». «Tentakminds»дан бироз мулоҳаза.

«Kurbanoff.net» ўз фойдаланувчиларига ўзига хос қўлланма улашяпти.

2022 йил 1 январдан бошлаб автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинади. Мана буни янгилик деса бўлади.

Қарши шаҳрида «Журналист ва блогерлар» боғи барпо этилаётганлигини эшитдингизми?

Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли ҳодисаси видеолари тарқаб кетган депутат аёл воқеаси бўлди. Бир қанча блогерлар, жумладан, Нурбек Алимов ҳам ҳолатга ўз муносабатини билдирди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги непотизмга қарши курашишни таклиф қиляпти. Бу ҳақда «Файзбоғ.уз» хабар бермоқда.

 «Тунги фикрлар»да «ҳақиқатни бўяб қўйишди» деган хитоб янграмоқда. Ўзи нима гап?

Ўзбекистонда 2022 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади? Бу саволга «davletovuz» Telegram каналида жавоб топасиз.

Ҳуқуқшунос ва блогер Зафарбек Солижонов ўз обуначиларига ажойиб видеомактубни улашмоқда. Сиз ҳам кўринг.

Али Қаҳҳоров пахтачилик ҳақида ёзяпти. Ҳақиқий пахтачилик ҳақида.

«Доллар нега ошмоқда?» — «bakiroo» бу саволга жавоб беради.

«Юристкадр»дан янги қонунлар ҳақида икки энлик мулоҳаза:

«Habikatura»дан яна бир долзарб карикатура:

Тадбиркор Фируз Аллаев ва ёш олим Рустам Ашуровлардан бир-бирига ёндош фикрлар:

Тилшунос ва журналист Эльдар Асанов Тошкент шаҳрида янги ташкил этилган «Янги ҳаёт» тумани маҳаллалари номлари ҳақида ёзяпти.

«Душанба доимгидек оғир кун…»

Депутат Расул Кушербаев ўринли саволни ўртага ташламоқда:

Ўзбекистонда жамоат транспортларидаги тегажоғлик ҳолатларига қарши кампания бошланди.

Йўлларда минглаб одамлар ҳалок бўлмоқда. Никита Макаренко шу ҳақда:

Бизда ҳозирча шулар. Бахтиёр, завқли ва жўшқин ҳафта тилаймиз.