Тожикистонда болаларга нисбатан зўравонлик учун жарима миқдори оширилди
Тожикистон парламенти қуйи палатаси болаларга нисбатан зўравонлик бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритди. Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон» хабар берди.

Маълум қилинишича, депутатлар бир овоздан Тожикистонда болаларга нисбатан зўравонлик учун жарима миқдори оширилишини маъқуллаган ва амалдаги Маъмурий кодекснинг 90-моддасига ўзгартириш киритилган.
Таъкидланишича, жарималар 180–300 сомонийдан (285 282 сўм) 420 сомонийга (399 395 сўм) ошади. Мазкур қонуннинг асосий мақсади болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ ҳар қандай таҳдидларни тақиқлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий жавобгарликни кучайтириш ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг 19 ноябрь кунги йигирма биринчи ялпи мажлисида вояга етмаганларнинг жинсий эркинлигига қарши жиноятлар учун жазони кучайтириш чоралари кўриб чиқилганди.
Тожикистонда давлат бюджетидан 26 миллион доллар «ғойиб бўлгани» маълум қилинганди. Шунингдек, Тожикистон бир масалада Россиядан ёрдам сўраганди.