«Толибон» ҳаракати ҳокимиятни сақлаб қолишнинг асосий шартини маълум қилди
«Толибон» ҳаракати ҳокимиятни сақлаб қолиш учун биринчи ўринда нимага эътибор бериши кераклиги маълум бўлди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳаракат сафини тозалаш ҳокимиятни сақлаб қолишнинг биринчи шарти ҳисобланади. «Толибон» ҳаракатининг ички гуруҳларни тозалаш комиссияси раҳбари Латифуллоҳ Ҳакимий бу ҳақда Қандаҳор, Гилманд, Зобул ва Урузғон вилоятлари хавфсизлик ходимлари иштирок этган йиғилишда айтган.
Таъкидланишича, ҳозиргача мавқеидан фойдаланган ҳолда аҳолини таъқиб қилган 400 нафар шахс ҳаракат сафидан чиқариб юборилган.
Аввалроқ Афғонистон Марказий банкига Ғани даврида ишлаган амалдорлардан қанча маблағ тушгани айтилганди. Шунингдек, Афғонистон иқтисоди билан боғлиқ яна бир муаммо юзага келиши мумкинлиги маълум қилинганди.
