16:35 | 23.11.21 53

Америкалик олим Ернинг ҳалқаси пайдо бўлишини маълум қилди

Унинг бошқа сайёра ҳалқаларидан қандай фарқланиши айтилди

АҚШнинг Юта университети олими Жейк Эббот Ернинг Сатурн каби ўз ҳалқаси бўлиши, бироқ унинг таркиби юзлаб сунъий йўдош қолдиқларидан иборат бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда «New York Post» хабар берди.

Фото: «Artsy»

Маълум қилинишича, Қуёш тизимининг тўртта сайёраси — Юпитер, Сатурн, Нептун ва Ураннинг ҳалқалари бор, аммо Сатурн улар орасида энг машҳури ҳисобланади. Бу ҳалқалар сайёра атрофида айланадиган муз ва тошлардан иборат. Худди шу таркиб, асосан, муз ва космик чангдан ташкил топган бошқа сайёраларнинг ҳалқаларига ҳам тегишли. Аммо Ерни ўраб турган ҳалқалар сунъий йўлдошлар, ракеталар ва ишдан чиққан бошқа қурилмалар қолдиқларидан иборат бўлиши қайд этилган.

«Бу қолдиқларнинг аксарияти сайёра атрофида айланмоқда ва агар робот ёрамида уларнинг сонини камайтирмоқчи бўлсак, робот синади ва орбитада янада кўпроқ қолдиқлар пайдо бўлади. Биз дунёдаги биринчи магнит тортиш нурини ишлаб чиқдик. Энди уни қуриш ва ишга тушириш керак», — дейди Эббот космик чиқиндиларни қандай тўхтатиш мумкинлиги ҳақидаги саволга.

Аввалроқ Ерга ҳар йили қанча космик чиқинди тушаётгани маълум бўлганди. Шунингдек, Япония тарихда биринчи марта сунъий йўлдошни орбитада ушлаш амалиётини синаб кўргани хабар берилган.