Андижонда блогер аёл электр тармоқлари корхонаси ходими томонидан калтаклангани айтилди — видео

Андижон вилояти Улуғнор туманида блогер Фотима Жўраева калтаклангани ҳақида ижтимоий тармоқда хабар тарқалди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га маълумот берди.

Кадр: Telegram / mobilmuxbiruz

Аниқланишича, 22 ноябрь куни блогер Фотима Жўраева Улуғнор тумани Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган ва туман электр тармоқлари корхонаси бош ҳисобчисига ҳуқуқшунос сифатида ўзи ишлаб келаётган фермер хўжалигига электр энергиясидан қарздорлик сунъий равишда оширилганини айтиб, тегишли ҳужжатларни беришини талаб қилгани билдирилган.

Таъкидланишича, корхона бош ҳисобчиси унга қўпол муносабатда бўлиб, ҳақорат қилган, шунингдек, қўли билан унинг юзига уриб, қўл телефонини синдириб юборган. Блогер мурожаатида айбдор корхона ходимларига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур мурожаат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ф.Жўраеванинг олган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Аввалроқ Фарғонада блогер заҳарланиб, вафот этгани бўйча қўшимча маълумот берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда ИИБга ёлғон хабар берган блогер қўлга олинганди.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023