Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон «мустақиллик учун иқтисодий уруш»да ғалаба қозониш ниятини эълон қилганидан сўнг лиранинг курси 8 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Anadolu»

Маълум қилинишича, лира долларга нисбатан рекорд даражада — 12,49 га тушган. 15 ноябрдан буён турк валютаси 20 фоизга, йил бошидан эса 40 фоизга арзонлашган. Нашрда таъкидланишича, Эрдўғон марказий банкка агрессив юмшатиш циклига ўтиш учун босим ўтказган. Мамлакатда инфляция деярли 20 фоизга ошганига ва валюта қадрсизланиши тезлашаётганига қарамай, бу фуқароларнинг даромадларига катта таъсир кўрсатаётгани қайд этилган. Эрдўғон томонидан октябрь ойида ишдан бўшатилган Марказий банк губернатори собиқ ўринбосари Семиҳ Тюмен лира қийматини ҳимоя қилувчи сиёсатга зудлик билан қайтишга чақирган.

«Муваффақиятга эришиш имконияти бўлмаган бу мантиқсиз тажриба зудлик билан тўхтатилиши керак ва турк лираси қийматини, турк халқининг фаровонлигини ҳимоя қилувчи сифатли сиёсатга қайтишимиз керак», — деган у.

Таҳлилчилар лиранинг тушишига пул-кредит сиёсатининг ўйламасдан ва муддатидан олдин юмшатилишини сабаб сифатида кўрсатган.

Аввалроқ Эрдўғон Туркия ва Исроил келишмовчилигини камайтириш йўлини айтганди. Шунингдек, у энг етакчи президент кимлигини маълум қилганди.