Жанубий Корея соҳилларида дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар қурилади — фото

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳри маъмурияти соҳиллар яқинида биринчи сузувчи шаҳар қурилишини маъқуллади. Бу ҳақда «Vigour Times» хабар берди.

Фото: Oceanix

Маълум қилинишича, лойиҳа БМТ кўмагида ишга туширилган. Сузувчи шаҳарлар денгиз сатҳи кескин кўтарила бошлаганда инсониятга глобал исиш шароитида омон қолишга ёрдам бериши айтилган. Шаҳар қурилиши 2025 йилгача якунланиши режалаштирилган.

Таъкидланишича, шаҳар оҳактош қатлами билан қопланган бир нечта олти бурчакли ороллардан иборат бўлади. Сузувчи платформалар денгиз тубига маҳкамланади. Ишлаб чиқувчилар таъкидлашича, объект табиий офатларга, жумладан, сув тошқини, цунами ва бўронларнинг бешинчи тоифасига қадар бардош бера олади. Шунингдек, аҳоли пункти тўлиқ автоном бўлади: электр энергияси томлардаги қуёш панеллари орқали таъминланади, шаҳарнинг тоза сув ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ташкил этилади. Аҳоли ороллар орасида қайиқларда ҳаракатланади.

Фото: Oceanix

Қурилиш шартномасини Кореянинг Пусан шаҳри маъмурияти, UN-Habitat (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аҳоли пунктлари дастури) вакиллари ва Нью-Йоркдаги Oceanix дизайнерлари имзолаган. Лойиҳа қиймати 200 миллион долларга баҳоланмоқда. Ижарачилардан яшаш учун ҳақ олинадими ёки қанча ижара тўланиши номаълумлигича қолмоқда.

Фото: Oceanix

Аммо шаҳар аҳолиси ресурсларни тежаш учун асосан ўсимлик овқатларини истеъмол қилиши кераклиги маълум қилинган. Органик маҳсулотлар аэропоник ва аквапоник тизимларда, шунингдек, анъанавий фермаларда ва очиқ иссиқхоналарда етиштирилади. Эслатиб ўтамиз, аэропоника ўсимликларни ҳаво ёки туманли муҳитда тупроқдан фойдаланмасдан, аквапоника эса фойдали бактериялар ёрдамида ўстиришни ўз ичига олади.

Фото: Oceanix

Шаҳар қурилишида маҳаллий ишлаб чиқарилган материаллар, жумладан, тез ўсадиган, пўлатдан олти баравар кўп чўзилиш кучига эга ва экологик тоза бамбукдан фойдаланилади. Oceanix’нинг таъкидлашича, шаҳарда қурилган барча иншоотлар паст тортишиш марказини яратиш ва шамолга қарши туриш учун етти қаватдан паст бўлади. Шаҳарнинг катталиги ҳали аниқланмаган, бироқ дастлабки маълумотларга кўра, унинг сиғими 10 минг кишигача етади.

Фото: Oceanix

Аввалроқ Америкадаги саҳрода экологик тоза шаҳар қурилиши маълум қилинганди. Шунингдек, дунёдаги экологик жиҳатдан энг тоза шаҳар маълум қилинганди.

Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди