ДХХ жойларда 2,4 млрд сўмлик ноқонуний товарлар контрабандасига чек қўйди — видео

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларида жами 2,4 миллиард сўмлик ноқонуний товарлар контрабандасига чек қўйди.

Кадр: Telegram

Хабарга кўра, Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги «Қизилёзи» блокпостида Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Наманган тумани ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда Нанай–Наманган йўналишида Ўзбекистон фуқароси бошқарувида ҳаракатланиб бораётган «Lacetti» белгиланган тартибда тўхтатилиб текширилган. Машинадан божхона қоидаларини бузиб, чегарадан олиб ўтилган, чет элда ишлаб чиқарилган, умумий нархи 150 миллион сўмга тенг уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган.

Ушбу блокпостда, шунингдек, Нанай–Чортоқ йўналишида ҳаракатланиб бораётган «Hyundai» машинаси текширилганда чегарадан ноқонуний йўллар билан мамлакатга олиб кирилган, умумий қиймати 400 миллион сўмга тенг озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва маиший техника воситалари қўлга олинган.

Шу каби ҳолат Тошкент вилояти «Чинор» йўл-патруль масканида ҳам қайд этилган. «Hyundai» машинаси текширилганда унинг салонида чет элда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 1 миллиард 576 минг сўмлик парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Фарғона вилоятида 139 миллион сўмлик парфюмерия маҳсулотлари, 342 миллион сўмлик уяли алоқа воситалари, Андижон вилоятида 102 миллион сўмлик кийим-кечаклар, Тошкент вилоятида эса 270 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари контрабандасига чек қўйилган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича жами 2 миллиард 403 миллион 576 минг сўмлик ноқонуний товарлар олиб ўтилишининг олди олинган.

Аввалроқ ДХХ Сурхондарёда 115 килодан ортиқ гиёҳванд моддаларни мусодара қилганди. Шунингдек, ДХХ жойларда катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни мусодара қилгани ҳақида хабар берилган.

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео