Елизавета II давлат раҳбари лавозимидан четлатилиши мумкин
Барбадос ҳукумати 30 ноябрдан бошлаб қиролича Елизавета II’ни давлат раҳбари лавозимидан четлатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мазкур масала билан шуғулланувчи қўмита аъзоси Сулаймон Булбулнинг «Bloomberg»га маълум қилганига таяниб, «МИР 24» хабар берди.

Маълум қилинишича, шу тариқа Британия монархи 30 йил ичида биринчи марта ўзининг қиролликларидан бирини йўқотади. «Бизнинг нуқтаи назаримиздан бу монументал ҳисобланади. Бу навбатдаги қадамимиз бўлиб, Буюк Британия билан боғлайдиган йўлни узишни англатади», — деган қўмита аъзоси. Унинг таъкидлашича, бу қадам рамзий маънога эга, чунки 1966 йилдан бери Барбадос суверен давлат ҳисобланади.
Таъкидланишича, 30 ноябрь куни Барбадос генерал-губернатор Сандра Мейсонни президент этиб тайинлайди. Ўз навбатида, Мейсон орол аҳолиси мустамлакачилик тарихини ортда қолдириб, мамлакат бошида барбадияликни кўришни исташини айтган.
Аввалроқ Елизавета II’нинг соғлиғи билан боғлиқ муаммо юзага келганди. Шунингдек, қиролича саройга келувчи меҳмонларнинг вазнини ўлчаши айтилганди.