«Ҳудудий электр тармоқлари» Андижонда блогер аёл калтаклангани бўйича муносабат билдирди

Андижонда блогер аёл электр тармоқлари корхонаси ходими томонидан калтаклангани айтилганди. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram / mobilmuxbiruz

Таъкидланишича, акциядорлик жамияти бошқарув раиси томонидан мазкур ҳолат 22 ноябрь куни назоратга олиниб, ҳолатни ўрганиш учун махсус комиссия тузилган ҳамда Улуғнор туманига юборилган.

Маълумот учун, 22 ноябрь куни блогер Фотима Жўраева Улуғнор тумани Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган ва туман электр тармоқлари корхонаси бош ҳисобчисига ҳуқуқшунос сифатида ўзи ишлаб келаётган фермер хўжалигига электр энергиясидан қарздорлик сунъий равишда оширилганини айтиб, тегишли ҳужжатларни беришини талаб қилгани билдирилган.

Корхона бош ҳисобчиси унга қўпол муносабатда бўлиб, ҳақорат қилган, шунингдек, қўли билан унинг юзига уриб, қўл телефонини синдириб юборган. Блогер мурожаатида айбдор корхона ходимларига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

«Ҳолат бўйича ҳамда ўрганиш якунлари тўғрисида батафсил маълумот бериб борилишини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Фарғонада тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ходими томонидан калтаклангани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда 15 суткага қамалган автоблогер апелляцияси кўриб чиқилгани маълум қилинган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео