Янгиликлар - 11:14 · 23.11.2021

ОАВ: Польша–Беларусь чегарасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ушланди

Польша–Беларусь чегарасида 22 ноябрь куни икки нафар Ўзбекистон фуқароси ушланди. Бу ҳақда «PolskieRadio24» хабар берди.

Фото: «Mylomza.pl»

Қайд этилишича, 22 ноябрь, якшанба куни Польша полицияси томонидан икки нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтишда гумон қилиниб, қўлга олинган. Ломже шаҳар полиция ходими Юстина Янаковскаянинг сўзларига кўра, улар 8 нафар Ироқ фуқаросини «Skoda» русумли автомобилда чегарадан ноқонуний ўтказмоқчи бўлган.

«Bugun.uz» мухбири ҳолат юзасидан маълумот олиш учун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати билан боғланди. Вазирлик ҳозирда элчихона тарафидан вазиятни аниқлаштириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Аввалроқ Литва Беларусь ва Польша чегарасига қўшимча ҳарбийлар юборгани айтилганди. Шунингдек, Меркель Путиндан Беларусь ва Польша чегарасидаги вазиятга аралашишни сўраганди.