Ўзбекистон ташқи қарзи учун ўрнатилган лимит 2022 йилда ўзгариши мумкин

Ўзбекистон номидан ҳамда давлат кафолати остида ташқи ва ички қарзларни жалб этиш бўйича йиллик лимит давлат бюджети лойиҳасида кўрсатилади ва парламент тасдиғидан ўтади. 2022 йил учун Молия вазирлиги максимал 4,5 миллиард доллар ташқи қарз жалб этишни таклиф этган. Бу ҳақда вазирлик департамент директори Жасур Қаршибоев «Bugun.uz»га маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

«Ўзбекистон Республикаси номидан ва давлат кафолати остида ташқи қарзга 4,5 миллиард доллар миқдордаги лимит ўрнатилиши кўзда тутилмоқда. Шундан 2,5 миллиард доллар келгуси йил учун бюджет тақчиллигини молиялаштириш, 2 миллиард доллар эса ижтимоий инфратузилмалар ҳамда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун сарфланади», — деди департамент директори Жасур Қаршибоев.

Қаршибоевнинг айтишича, давлат қарзини хавфсиз даражада сақлаш учун лимитлар босқичма-босқич камайтирилмоқда. Яъни асосий урғу қарз билан боғлиқ бўлмаган молиялаштириш манбаларига қаратилган. Масалан, 2020 йилда давлат ташқи қарзига лимит 5,5 миллиард доллар бўлганди, 2021 йилда ушбу чегара 500 миллион долларга пасайтирилди. 2022 йилда кўрсаткич яна 500 миллион долларга камайтирилиши назарда тутилган.

«Ўтган даврда имзоланган қарз шартномаларида кўрсатилган маблағларни ўзлаштириш ҳисобига 2022 йилда давлат қарзи бироз ўсиш тенденцияси давом этади. Ўрта муддатда давлат қарзи ЯИМга нисбатан 40 фоизга яқинлашиши кутилмоқда», — дея қўшимча қилди у.

Маълумот учун, 2022 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотнинг 6 фоиз ўсиши прогноз қилинган. Консолидациялашган бюджет тақчиллигининг юқори чегараси 25,5 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз миқдорида белгиланмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил учун ташқи ва ички қарз миқдори белгиланиши хабар қилинганди. Шунингдек, мамлакатнинг 2022 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинган.

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар15:25 | 6.2.23
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

Муҳим хабарлар

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023

«Бемор ўзи рози бўлиб ‘баракасиниʼ бериб кетади, етмайдими?». Иноятов шифокорларнинг маошлари камлигига жавоб қайтарди

12:08 · 06.02.2023