Pepsi спорт соҳаси ривожига ҳисса қўшишда давом этмоқда

«Pepsi» Ўзбекистонда энди қиличбозлик спорт турини қуллаб-қувватлашни бошлади.

«PepsiCo»нинг Ўзбекистондаги расмий боттлери — International Beverages Tashkent компанияси мамлакатда спортнинг кўплаб турларини ривожлантиришга кўмаклашиб, энг йирик  лойиҳаларда фаол иштирок этмоқда. Хоккей, футбол, бокс, оғир атлетика, тхэквондо — булар Pepsi савдо белгиси кўмаги билан янада ривожланиб бораётган спорт йўналишларининг айримлари, холос.

Маълумки, қиличбозлик — ажойиб спорт турларидан бири ва Pepsi қўллаб-қувватлаётган янги йўналишлардан бири. Мазкур ташаббус мамлакатдаги ижтимоий жабҳаларни, хусусан, ёшлар, иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш, турли мусобақалар ташкиллаштиришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони доирасида аҳолини жисмоний маданият ва спорт билан шуғулланишга жалб қилиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Ушбу вазифаларни бажариш учун International Beverages Tashkent ва Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси  ҳамкорлик ҳақидаги Меморандумни имзолади ва ушбу йўналишда кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилди.

Қиличбозлик — компания  қўллаб-қувватлаётган янги лойиҳа. Мазкур спорт тури шахснинг нафақат жисмоний ривожланиши, балки интеллектуал жиҳатдан камол топишига ҳам хизмат қилади. У кузатувчанлик салоҳияти ва диққатни жамлаш тезлигини оширади, креатив ҳамда таҳлилий фикрлаш қобилиятини ривожлантиради.

Бугунги кунда ушбу йўналишдаги спортчилар орасида иқтидорли, интилувчан ёшлар кўп. Буни аёллар қиличбозлиги бўйича Жаҳон кубогининг куни кеча ўтказилган Ўсмирлар босқичи натижаларида ҳам кўриш мумкин. Ушбу босқичда Ўзбекистон терма жамоаси ғалабани қўлга киритди. Ёш қиличбоз Зайнаб Дайбекова турнир доирасидаги яккалик баҳсларида ҳам яққол ажралиб турди ва  шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди.

«Умид қиламизки, Pepsi савдо белгисининг кўмаги янги ғалабаларга йўл очади. Сир эмаски, спорт бўйича ҳар қандай ютуққа эришишда, энг аввало, машғулотлар жараёнида керак бўладиган инвентар ва амунициялар муҳим роль ўйнайди. Қолаверса, машқ жараёнлари ва мусобақаларни ташкиллаштиришнинг ҳам аҳамияти катта», — дейди Ўзбекистон Қиличбозлик федерациясининг бош котиби Гулнора Саидова. 

Эслатиб ўтамиз, яқинда International Beverages Tashkent ва Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ҳамкорлигида Ëзги олимпия ўйинларида тхэквондо бўйича биринчи олтин медални қўлга киритган Улуғбек Рашитов билан мамлакат бўйлаб турне ташкил этилган эди.

Олимпия чемпиони республикадаги таэквондо мактабларига борди. Ўқувчилар чемпион билан яқиндан суҳбатлашиб, унга ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларни беришди. Ушбу тадбирларда ёш спортчиларнинг қувончи  чексиз эканлигини кўриш мумкин эди. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон тхэквондоси тарихининг янги афсонаси билан спаррингда иштирок этишга муваффақ бўлди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео