Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги МЧЖ фаолияти билан танишди

Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни Шайхонтоҳур туманидаги «Реал Текс Ташкент» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, қиймати 50 миллион доллар бўлган мазкур корхона 2021 йил май ойида ишга туширилган. Унда ип-калава, мато ва тайёр тўқимачилик товарлари ишлаб чиқариш, бўяш ва гул босиш йўлга қўйилган. Корхонада ўтган вақт давомида 390 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланиб, 19 миллион долларлик экспорт қилинган. У йилига 22 минг тонна ип-калава, қарийб 6 миллион погон метр мато тайёрлаш қувватига эга. Бу ерда 1 минг 800 киши иш билан таъминланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари ташрифи давомида корхона маҳсулотларини кўздан кечирган. Президент мутасаддиларга қайта ишлашнинг кейинги босқичларини ўзлаштириб, маҳсулот турларини ва экспорт географиясини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, шу ерда Тошкент шаҳри ва туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Унда янги тизим асосида маҳаллаларда туман ҳокими ёрдамчиси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси — ёшлар етакчиси лавозимларини жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Дунёда бундай тажриба ҳам, китоб ҳам йўқ. Бунинг учун аввало фидойи бўлиш, халқни севиш керак. Бу икки лавозимда ишлайдиганлар маҳаллада ислоҳотлар пойдевори бўлади. 
Улар тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизликни камайтириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатини амалга оширади. Бу жуда катта масъулият ва шараф», — деган Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, йиғилишда Шайхонтоҳур тумани бўйича янги тайинланган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари сўзга чиқиб, маҳаллалардаги муаммоларни, уларни ҳал этиш борасидаги таклифларини айтган. Давлат раҳбари уларни қўллаб-қувватлаб, мутасаддиларга кўрсатмалар берган.

Аввалроқ Президент Шайхонтоҳур туманидаги маҳаллаларга боргани айтилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги Марказий кўп тармоқли поликлиникани бориб кўрган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда