Telegram мансабдор шахс ва давлат идоралари каналларини реклама платформасидан чиқарди

Telegram реклама платформасидан мансабдор шахслар ва давлат идораларининг каналларини чиқариб ташлашни бошлади. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров Telegram каналидаги изоҳларда маълум қилди.

Фото: «Global Look Press»

Унинг сўзларига кўра, мансабдор шахслар ва давлат идораларининг каналлари реклама платформаларида вақтинча бўлган. 

«Ҳозирда мансабдор шахслар ва давлат идораларининг каналларини реклама платформасидан чиқариб ташлаяпмиз», — дея таъкидлаган Дуров.

Маълумот ўрнида, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Telegram’да ишга тушган реклама фунциясига муносабат билдирганди.

Унинг сўзларига кўра, Telegram мессенжери тартибига кўра, эндиликда улар таҳририят ёки блогер рухсатисиз, хоҳлаган каналига реклама қўйиши мумкин.

«Бундан келиб чиқадики, сиз эшакдек ишлаб, канални кўтарасиз, унинг обрўси учун хавф-хатарга қарамай ёзасиз, сизнинг каналингизни ҳамма ўқишни бошлаганида Telegram тайёрга айёр бўлиб, сиздан сўрамай ўз рекламасини сизнинг каналингизга қўйиб, пул ишлайди. Сизга эса фигушки. Яна нимамуш, ‘Реклама кўришни истамайсанми? Тўла! Реклама сенинг каналингда чиқишини хоҳламайсанми? Тўла!’ Яқинда Ўзбекистон Президенти каналида ёки ҳуқуқ-тартибот органлари каналида ҳам реклама чиқиши ғалати кўринди», — дея ёзган у.

Аввалроқ  Telegram яна янги функцияларни ишга туширгани ва Twitter’да ҳам янги функция пайдо бўлгани маълум қилинган.

Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Янгиликлар18:23 | 31.1.23
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди

Муҳим хабарлар

Курскдаги ўзбекистонлик талабалар Украинадаги можаро фонида Мирзиёевга мурожаат қилди — видео

22:37 · 11.10.2022

Қашқадарёда ароқ ичиб ўтиргани видеоси тарқалган мактаб директори ишдан кетди

18:45 · 10.10.2022

Ўзбекистонда хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини тўлаш тартиби белгиланди

10:30 · 21.09.2022

Қирғизистонда пенсиялар рекорд даражада ошди

10:14 · 12.09.2022

Шавкат Мирзиёев: «Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади»

10:01 · 12.09.2022

Қашқадарёда назоратсиз қолдирилган 3 ёшли боғча боласини поезд уриб кетди — видео

9:40 · 12.09.2022

Тошкент Экология бошқармаси раҳбари қўйиб юборилди

12:14 · 11.09.2022

Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди

11:39 · 11.09.2022

Навоийда мактаб директори уйидаги дарахтга ўзини осди

13:05 · 10.09.2022

ФВВ Ўзбекистонда кутилаётган ноқулай об-ҳаво сабаб аҳолига мурожаат қилди

10:56 · 08.09.2022