«Толибон» ҳаракати 400 кишидан иборат бўлинма тузади
«Толибон» ҳаракати аъзолари ўрмонларни ноқонуний кесишга қарши курашиш учун 400 кишилик бўлинма тузишни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазири ўринбосари Шамсиддин Шариатийнинг сўзларига кўра, 400 кишилик бўлинма тузиш билан боғлиқ бундай қарор ҳукумат йиғилишида қабул қилиниши кутилмоқда.
Қайд этилишича, бўлинма дарахтларни ўзбошимчалик билан кесиш ва контрабандага қарши курашиш билан бирга аввалги ҳукумат давридаги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ноқонуний хусусийлаштирилган ерларини қайтариш билан ҳам шуғулланади.
Аввалроқ «Толибон» ҳаракати ўз махсус кучларининг суратларини эълон қилганди. Шунингдек, яна бир махсус бўлинма суратларини эълон қилгани очиқланган.