Тошкент вилоятида ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилинди — видео
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги 23-мактаб раҳбарияти ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилди. Ҳолат юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат бўйича Бандлик бош бошқармаси Давлат мехнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган. Ҳодиса 15 ноябрь куни дарс вақтида юз бергани айтилган. Жумладан, синф раҳбари томонидан ўқувчилар мактабнинг ҳовлиси ва ташқари ҳудудида мажбурий тарзда ишлатилган. Шунингдек, бу каби ҳолат ҳафтасига кўп маротаба такрорланиб келаётганлиги маълум бўлган.
Таъкидланишича, Давлат мехнат инспекцияси томонидан вояга етмаганларнинг меҳнатидан маъмурий тарзда мажбурлаш йўли билан фойдаланганлиги юзасидан далолатнома расмийлаштириб, Жиноят кодексининг1482-моддасига асосан қонуний чора кўришлик учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.
Аввалроқ Қашқадарёда ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб этилганди. Шунингдек, Қашқадарёдаги мактабда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилганди.