Янгиликлар - 18:48 · 23.11.2021

«Яшил макон» акциясида МИБ ходимлари оила аъзолари билан қатнашмоқда

«Яшил макон» акциясида МИБ ходимлари оила аъзолари билан қатнашмоқда. Бу ҳақда бюро матбуот хмзмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Маълум илинишича, айни кунларда мамлакат бўйлаб «Яшил макон» акцияси доирасида дарахт экиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Бу ишда Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочилари ва уларнинг оилалари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ҳумоюнмирзо Абдуллаев бюронинг Наманган шаҳар бўлимида давлат ижрочиси лавозимида меҳнат қилади. Ўтказилаётган акцияда у нафақат ўзи, ота-онаси ҳам ташаббус кўрсатмоқда. Жумладан, ўзлари яшаб келаётган Давлатобод тумани Юксалиш массивидаги уй-жойлар атрофини ободонлаштириб, турли манзаралари дарахтлар экмоқда.

«Албатта, бундай кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишларига оиламиз билан ҳисса қўшаётганимиздан беҳад мамнунмиз. Кун келиб оиламиз билан ўтқазган дуб, каштан кўчатларимиз катта бўлиб, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлайди», — дейди Ҳумоюнмирзо Абдуллаев.

Умуман олганда, бюронинг Наманган шаҳар бўлими раҳбар-ходимлари томонидан акция доирасида ўзлари туғилган маҳаллалар, умумтаълим масканлари, хиёбонларга турли манзаралари дарахтларни ўтқазмоқда. Бундай ишларни бюронинг Поп тумани бўлими ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Хусусан, улар тумандаги 42-мактабгача таълим масканига ташриф буюрган ва ўзлари билан олиб келинган манзарали дарахт ва гул кўчатларини ўтқазган.