Африкада энг қадимги одам суяги топилди — фото

Олимлар Жанубий Африкада «Australopithecus sediba» (австралопитек) номи билан машҳур бўлган энг қадимги инсон аждодининг қолдиқларини аниқлади. Бу ҳақда «eLife Science» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Келтирилишича, суяк қолдиқлари икки миллион йил олдин яшаган одамга тегишли экани аниқланган. Скелет бўлаги тадқиқотчиларга янги маълумотларни ўрганишга, хусусан, унинг қандай ҳаракат қилгани ҳақидаги узоқ вақтдан бери давом этаётган баҳсни ҳал қилишга имкон берган. Австралопитеклар Ерда одам каби юрган ва дарахтларга тирмашиб чиққан.

Олимлар эгри умуртқа поғонаси суякларини аниқлаган. Бундан одам тури икки оёқда юриш учун кўп вақт сарфлагани маълум бўлган. Суяклар Жанубий Африка ғоридан олинган тош бўлакларида сақланиб қолган. Таҳлил шуни кўрсатдики, улар аёлларга тегишли бўлиб, олимлар уни Исса деб атаган, бу суаҳили тилида «ҳимоячи» деган маънони англатади. Шунингдек, улар австралопитекларнинг замонавий одамлар каби бешта бел умуртқаси борлигини аниқлаган. 

Фото: «eLife Science»
Фото: «eLife Science»

Аввалроқ Исроилда фанга номаълум одам суяклари топилганди. Шунингдек, Баварияда 1500 йиллик жангчи ва аёл скелети аниқланганди.

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео