АҚШ Ўзбекистонни демократия саммитига таклиф қилмади
АҚШ Ўзбекистонни демократия бўйича саммитга таклиф қилмади. Бу мамлакат департаменти томонидан эълон қилинган рўйхатда маълум бўлди.

Рўйхатга кўра, Саудия Арабистони, Форс кўрфазидаги араб давлатлари, Эрон, Шимолий Корея, Венесуэла, Никарагуа, Судан ва Эфиопия, шунингдек, Африка, Лотин Америкаси, Осиёнинг бир қатор бошқа давлатлари таклиф этилганлар орасидан ўрин олмаган.
Аввалроқ демократия тобора кучсизланиб бораётган дунё давлатлари эълон қилинганди. Шунингдек, Британия Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни баҳолаганди.