Британия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни ижобий баҳолади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Келтирилишича, Британия ТИВнинг 2021 йил биринчи ярмида 30 дан ортиқ мамлакатлардаги инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳақидаги оралиқ ҳисоботи эълон қилинган. Ҳисоботда инсон ҳуқуқлари бўйича ижобий ўзгаришлар Баҳрайн, Судан ва Ўзбекистонда кузатилаётгани қайд этилган.

Шунингдек, Россия инсон ҳуқуқлари бўйича «узоқ вақтдан бери ташвишга солаётган» давлатлар тоифасига кирган. Бу давлатлар гуруҳига Бангладеш, Венесуэла, Конго Демократик Республикаси, Миср, Зимбабве, Исроил, Ироқ, Эрон, Яман, Шимолий Корея, Колумбия, Ливия, Покистон, Саудия Арабистони, Сурия, Сомали, Туркманистон ва Жанубий Судан ҳам киритилган.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги 2021 йилнинг январидан июнигача инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият энг ёмонлашган давлатлар сифитида Афғонистон, Хитой, Мьянма, Шри-Ланка ва Эритреяни таснифлаган. Ҳисоботда Беларусь, Мали ва Никарагуа «инсон ҳуқуқлари соҳасидаги устувор давлатлар» деб белгиланган.

Аввалроқ демократия тобора кучсизланиб бораётган дунё давлатлари эълон қилинганди.