Украина, АҚШ ва Британия разведкаси Россия ҳақида маълумот алмашди

Украина, АҚШ ва Британия разведка идоралари Россия қўшинларининг Украина чегаралари яқинида тўплангани ҳақида маълумот алмашди. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Алексей Резниковга таяниб, «РЕН ТВ» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, Резников чегарадаги вазиятни муҳокама қилиш учун Вашингтонга борган. «Мен Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан иккита муҳим учрашув ўтказдим. Жиддий суҳбатлар ўтказдик, бизнинг разведка идораларимиз маълумот алмашди. Мулоқотда хулосамиз бир хил бўлди. Бизга хавф режими тушунарли», — деган Резников.

Шунингдек, у АҚШ ҳам, Буюк Британия ҳам Украина «Россия агрессияси» билан ёлғиз қолмаслигига аниқ ваъда берганини таъкидлаган. Бундан ташқари, Ғарб давлатлари аллақачон NATO доирасида Россияга қарши курашиш бўйича маслаҳатлашувларни бошлаб юборган. Резниковнинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин Москвага ташрифи чоғида АҚШнинг «жиддий амалдори»нинг ҳаракатларидан огоҳлантирилган. Ғарб Россиянинг ҳаракатларига иқтисодий ва сиёсий санкциялар билан жавоб бериши, шунингдек, Украинага ҳарбий ёрдамни ошириш ниятидалиги айтилган.

Аввалроқ АҚШ разведкаси Россия Украинага қачон ҳужум қилишини айтганди. Шунингдек, Пентагон Украина ва Россия чегараси ҳақида маълумот берганди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео