Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Фото: «Anadolu Agency»

Tуркиянинг Муш вилояти тоғларидаги қўйлар подаси. 

Фото: «EPA»

Доминикан ҳарбийлари Гаити билан чегарада назоратни кучайтирди. Гаити ҳозирда дунёдаги энг қийин гуманитар инқирозни бошдан кечирмоқда. Суратда чегарадаги гаитилик болакайлар. 

Фото: «Getty Images»

Испания қироличаси Летиция Швецияга ташриф буюрди ва у ерда қиролича Сильвия билан учрашди.  

Фото: «Anadolu Agency»

Брюсселда мажбурий эмлаш билан боғлиқ санкциялар ортидан тиббиёт ходимлари норозилик намойиши ўтказди. 

Фото: «TASS»

Беларусь–Польша чегарасида юзага келган муҳожирлар инқирози давом этмоқда. 

Фото: «EPA»

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Барселона ва Бенфика ўртасидаги ўйинда икки жамоа футболчилари тўқнашуви. 

Фото: «EPA»

Сараевода кончиларнинг иш ташлаши бўлмоқда. 

Фото: «EPA»

Афинада Рождество арчалари чироқлари ёқилди. 

Фото: «EPA»

Филиппинда католиклар катта рўза ҳафтасининг бошланишини нишонламоқда. 

Фото: «EPA»

АҚШ Ерни астероидлар билан тўқнашувдан ҳимоя тизимини яратиш учун космосга ракета учирди.